Дуров Telegramʼни видеоплатформага айлантирмоқчи

Dunyo

Telegram асосчиси Павел Дуровнинг таъкидлашича, мессенджер видео платформага айланиш учун «биринчи қадамни қўйган». Унинг сўзларига кўра, видеони мессенджерда кўриш энди анча қулай.

Telegram асосчиси Павел Дуровнинг таъкидлашича, мессенджер видео платформага айланиш учун биринчи қадамни қўйган.

Павел Дуровнинг эслатишича, шу пайтгача Telegramʼдаги турли чатлар ва каналлардаги роликлар улар юкланган форматда намойиш этилган. Шу сабабли фойдаланувчилар гигабайт маълумотларни юклаб олишлари ва видеонинг тўлиқ юкланишини кутишлари керак эди. Мессенджер асосчиси эътибор қаратганидек, ҳатто қисқа ёзувларни кўрганда ҳам муаммолар пайдо бўлди.

«Бугунги янгиланиш билан Telegram серверлари оммабоп видеоларни бир нечта сифат вариантларига қисқартиради ва уларни оқимли узатиш учун оптималлаштиради», — деди Павел Дуров. Унинг сўзларига кўра, энди янгилик туфайли мессенжер интернет тезлигига қараб автоматик равишда у ёки бу ролик учун энг мос келадиган сифатни танлайди.

8 октябрь куни Павел Дуров Telegramʼда янги функциялар пайдо бўлишини эълон қилди. Гап, шу жумладан, нашрларни таҳрирлаш вақтини кўриш ва зарур бўлса, дастлабки хабар жўнатилгандан сўнг медиафайлларни юбориш имконияти ҳақида бормоқда.

Октябрь ойи ўрталарида жаноб Дуров телефон рақамларини текшириш имконини берувчи Gateway хизматининг ишга туширилишини эълон қилганди.

Mavzuga oid materiallar