Тошкентдаги «Чорсу» меҳмонхонаси бузилмоқда

O‘zbekiston

Тошкентдаги Чорсу майдони қайта қурилади, шу номдаги меҳмонхона бузиб ташланмоқда. Майдонни қайта қуриш 620 та иш ўрнини яратади ва Тошкент шаҳрининг уй-жой фондига қарийб 113 минг кв. м қўшади.

Тошкентда Чорсу майдони қайта қурилмоқда, шу номдаги меҳмонхона бузиб ташланмоқда. Бу ҳақда 2 ноябрь куни пойтахтда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Ушбу матбуот анжуманида Германиянинг Tchoban Voss Architekten компанияси томонидан ишлаб чиқилган якуний қайта қуриш лойиҳаси тақдим этилди. Майдонда янги меҳмонхона, бизнес маркази ва турар-жой бинолари барпо этилади.

Ишларни 2025 йилда бошлаш режалаштирилган бўлиб, уларни ўзбекистонлик ва хорижий инвесторлар консорциуми амалга оширади. Қурилиш ишлари 2029 йилгача якунланиши керак.

Лойиҳанинг қиймати 170 миллион доллардан ошади. Майдонни қайта қуриш 620 та иш ўрнини яратади ва Тошкент шаҳри фондига қарийб 113 минг квадрат метр турар-жой ва тижорат кўчмас мулкини қўшади.

Чорсу майдонининг янги қиёфаси пойтахтнинг Эски шаҳар қисмини бутунлай ўзгартириб юборади. Бу ерда инвестициялар ва бизнес учун муҳим марказ пайдо бўлади.

Mavzuga oid materiallar