WCJ: Эрон Исроилга кучлироқ жанговар каллаклар ва бошқа қуроллардан фойдаланган ҳолда жавоб зарбасини тайёрламоқда

Dunyo

Эрон АҚШдаги президентлик сайловларидан кейин, бироқ инаугурациядан олдин Исроилга зарба беришга тайёрланмоқда. Зарба бериш жараёнида Теҳрон кучлироқ жанговар каллаклар ва бошқа қуролларни ишлатишни режалаштирмоқда.

Эрон АҚШдаги президентлик сайловларидан кейин, аммо инаугурациядан олдин Исроилга зарба беришга тайёрланмоқда, деб хабар бермоқда The Wall Street Journal.

Нашр таъкидлашича, зарба бериш жараёнида Эрон кучлироқ жанговар каллаклар ва бошқа қуролларни ишлатишни режалаштирмоқда. Манбаларнинг хабар беришича, Эрон нафақат Ислом инқилоби қўриқчилари корпусини, балки мунтазам армия аскарларини ҳам жалб қилади, аммо минтақада қўшинларни жойлаштириш ҳақида гап кетмаяпти.

Эрон Исроилга ҳужум қилиш, шу жумладан Ироқ ҳудудидан зарбалар бериш ниятида ва Исроил ҳарбий объектларига қарши «илгаригидан анча тажовузкорроқ» ҳаракат қилади.

Эрон ҳужуми Исроилнинг 26 октябрдаги зарбаларига жавобан амалга оширилиши керак. Ўшанда ЦАХАЛ ҳарбий объектлар нишонга олинганини маълум қилганди.

Тҳе Жерусалем Пост нашрининг ёзишича, Исроил ҳужум учун 100 дан ортиқ самолётларни, шу жумладан 2 минг км масофадан F-35 қирувчи самолётларини ишлатган.

Ироқ ҳудудидан ҳужум ўтказиш Эроннинг исломий республикадаги стратегик объектларга яна бир Исроил ҳужумига йўл қўймасликка уринишидир.

Mavzuga oid materiallar