Энг кўп журналистлар қайси мамлакатларда ҳалок бўлаётгани маълум бўлди

Dunyo

2024 йил бошидан буён дунёда 47 нафар журналист ўз касби туфайли вафот этган. Бир йил давомида 111 нафар матбуот ходими бедарак йўқолган.

Источник: Unesco.org

«Чегарасиз мухбирлар» (RSF) ташкилоти маълумотларига кўра, 2024 йил бошидан буён дунёда 47 нафар журналист ҳалок бўлган ва уларнинг ўлими бевосита иш фаолияти билан боғлиқ бўлган.

Фаластин ҳудуди журналистлар учун энг хавфли минтақага айланган: бу ерда ўн ой ичида 14 та ўлим ҳолати қайд этилган. Покистонда 6 нафар, Бангладешда 5 нафар, Мексикада 4 нафар журналист ҳалок бўлган. Судан, Мянма ва Ироқда 3 тадан, Украина ва Колумбияда 2 тадан ўлим ҳолати рўй берган. Чад, Конго Демократик Республикаси, Гондурас, Россия ва Туркманистонда биттадан журналист вафот этгани қайд қилинган.

Шунингдек, бу йил 111 нафар журналист бедарак йўқолган, уларнинг аксарияти Мексикада (31 киши), Европада (9 киши), Россияда (6 киши), Эронда (6 киши) ва Косовода (5 киши) йўқолган. Ҳисоботда фақат журналистларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ тасдиқланган ўлим ҳолатлари акс эттирилган.

Mavzuga oid materiallar