Майк Тайсон саккиз раундлик жангда блогер Джейк Полга қарши жанг қилади

Dunyo

58 ёшли жаҳон чемпиони Майк Тайсон ва 27 ёшли видеоблогер Джейк Пол ўртасидаги жанг 16 ноябрь куни бўлиб ўтади. Дастлаб, жанг ёзда бўлиб ўтиши керак эди, аммо Тайсоннинг соғлиғи туфайли у қолдирилди.

Фото: Очиқ манбалар

Америкалик боксчи Майк Тайсон рингда блогер Джейк Пол билан учрашади. Саккиз раундга мўлжалланган жанг 16 ноябрга ўтар кечаси бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда Championat.com.

Дастлаб жанг ёзга режалаштирилган эди, аммо Тайсоннинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли уни кейинга қолдиришга тўғри келди.

58 ёшли «Темир Майк» 58 та профессионал жанг ўтказиб, WBC, WBA, IBF ва The Ring версиялари бўйича жаҳон чемпиони унвонларини қўлга киритди, шунингдек, дунёдаги энг кўп маош олувчи боксчилардан бирига айланди.

Унинг рақиби, таниқли блогер ва актёр 27 ёшли Джейк Пол рингда бир неча бор ғалаба қозонган. 2018 йилдан бери у бир қатор жангларни ўтказди ва Тайрон Вудли, Бен Аскрен ва Андерсон Силва каби собиқ UFC жангчиларини мағлуб этди.

Mavzuga oid materiallar