Ноябрь ойидаги юлдуз ёмғири: ўзбекистонликлар Леонидлар метеор оқимини кузатиши мумкин

Dunyo

Ноябрь ойи давомида, 6 ноябрдан 30 ноябргача Арслон юлдуз туркуми шарафига номланган Леонидлар метеор оқими фаол бўлади. 17 ноябрдан 18 ноябрга ўтар кечаси у ўзининг энг юқори чўққисига етади: зенитда соатига 15 та метеоритни кузатиш мумкин бўлади. Метеор оқими Ернинг иккала ярим шарида ҳам яхши кўринади.

6 ноябрдан 30 ноябргача кузатиладиган Леонидлар метеор оқими 18 ноябрга ўтар кечаси энг юқори фаолликка эришади. Астрономлар соатига 15 та атрофида «учаётган юлдуз»ни кутмоқда.

Леонидлар - ҳар йили ноябрь ойида энг юқори чўққисига чиқадиган метеор оқимидир. Унинг келиб чиқиши Темпел-Туттле кометаси билан боғлиқ - у 1865 йилда кашф этилган ва юлдуз ёмғири фаоллиги шу комета билан алоқадор эканлиги аниқланган.

Оқимнинг ўзига хос хусусияти шундаки, метеоритлар жуда тез - ўқдан тахминан 200 баравар тезроқ учади. Ҳаракатланаётган юлдузлар ўзидан кейин узун яшил-мовий из қолдиради.

Радиант (яъни юлдузлар визуал равишда «учиб чиқадиган» нуқта) ҳар доим Арслон юлдуз туркумида жойлашган.

Юлдуз ёмғири чўққисини қаерда ва қандай яхшироқ кузатиш мумкин?

Бу йил Леонидлар чўққиси 17 ноябрдан 18 ноябрга ўтар кечаси кузатилади, «учаётган юлдузларни» қоронғи тонг осмонда кўриш мумкин бўлади. Бироқ, олимларнинг таъкидлашича, 2024 йилда кузатиш учун шароитлар унча қулай эмас - бунинг сабаби қўшни тўлин ой бўлиб, у ёрқин метеоритларни кўришга халақит бериши мумкин.

Ой 18 ноябрга ўтар кечаси 98 фоиз тўла бўлади, шунинг учун ундан тушадиган ёруғлик кузатиш имкониятини чеклаб қўйиши мумкин.

Метеоритларни яхшироқ кўриш учун шаҳар ташқарисига - сунъий ёритиш манбаларидан ва баланд бинолардан узоқроққа бориш мақсадга мувофиқ. Кучли дурбин билан қуролланиб, Ой уфққа яқин жойлашган пайтда юлдузларни кузатишни тавсия этамиз.

2024 йилда Леонидлар оқимининг интенсивлиги

Астрономлар соатига 20 тагача метеоритни кутмоқда. Сиз уларни ўзига хос яшил изидан таний оласиз.

Қизиқ томони шундаки, Леонидларда кескин кўпайиш ҳолатлари кузатилади: масалан, 1833 йилда одамлар соатига 100 000 га яқин метеоритни кузатишган (!). Тахминларга кўра, кейинги бундай «бўрон» 2033 йилда содир бўлади - эҳтимол, гувоҳлар соатига 400 тагача юлдузни кўришлари мумкин.

«Бундай бўрон фақат 2099 йилда такрорланиши мумкин. Астрономларнинг башоратига кўра, бу вақтга қадар Ер комета чангининг зич булутлари билан тўқнашмайди. <...> 2030 йилгача соатига 15-20 та метеор атрофида фаолликнинг чўққилари прогноз қилинмоқда.»

Mavzuga oid materiallar