ИИВда бир неча юқори лавозимли амалдорлар ишдан бўшатилди

O‘zbekiston

Ўзбекистон ИИВ Пўлат Бобожоновнинг фармойиши билан унинг бўлинмаларида раҳбарлик лавозимларини эгаллаган уч нафар ходим лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берди.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирининг буйруғига кўра, ИИВ Тезкор-қидирув департаменти жиноят қидирув хизмати бошлиғи полковник Ахроржон Халимжонович Атхамов ва Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Дониёр Бахтиёрович Тошхўжаев лавозимларидан четлаштирилди

Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ Тезкор-қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармасининг уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими бошлиғи подполковник Тимур Акрамович Собиров ҳам ўз лавозимидан озод этилди

Mavzuga oid materiallar