Mavzuga oid materiallar: инвестициялар

Хорижий инвестициялар 2023 йилда Ўзбекистонга киритилган инвестицияларнинг ярмидан кўпини ташкил этди

O‘zbekiston

2023 йилда асосий капиталга хорижий инвестиция ва кредитларнинг улуши жамига нисбатан 56,7% ни ташкил этиб, сўнгги 20 йилдаги энг юқори кўрсаткичга эга бўлди. Инвестицияларнинг умумий миқдори 201,7 трлн сўмга етди. Натижалар мамлакатнинг инвестиция муҳитини яхшилаш ва халқаро капитални жалб қилишдаги ютуқларини таъкидлайди.

Навоий вилоятига 2025 йилда қарийб $4 млрд хорижий инвестицияларни жалб қилиш режалаштирилмоқда

O‘zbekiston

Навбаҳор туманида Навоий вилоятини иқтисодий ривожлантириш, аҳоли даромадларини ошириш ва ижтимоий инфратузилмани яхшилаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

InvestPro Uzbekistan Tashkent 2024: Марказий Осиёда етакчи бизнес-конференция

Янгиликлар

21 ноябрь куни InterSontinental Tashkent меҳмонхонасида Bosco Conference томонидан ташкил этилган InvestPro Uzbekistan Tashkent 2024 бизнес-конференцияси бўлиб ўтади. Конференция дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 200 дан ортиқ иштирокчиларни бирлаштиради.

Президент умумий қиймати $3,4 млрд бўлган 11 та лойиҳа билан танишди

O‘zbekiston

Тошкент вилоятида умумий қиймати 26 миллиард доллар бўлган 125 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Шавкат Мирзиёев вилоятга ташрифи давомида уларнинг 11 тасида бўлди. Хитой, Жанубий Корея, Туркия, Саудия Арабистони, Россия, Озарбайжон инвесторлари ва маҳаллий тадбиркорлар турли соҳаларга сармоя киритишни режалаштирмоқда.

Туркиялик инвестор Ўзбекистонда гемодиализ марказларини очади

O‘zbekiston

Туркиянинг Sam Yapi Group компанияси Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан гемодиализ марказларини қуриш бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолади. Лойиҳа қиймати 10 миллион долларга баҳоланиб, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида амалга оширилади.

Самарқандда Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилиши бошланди

O‘zbekiston

Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Марказий Осиёда «Барча учун барқарор инфратузилмани яратиш» мавзусида Бошқарувчилар кенгашининг биринчи йиллик йиғилишини бошлайди. Тадбир 25-26 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Франциянинг Voltalia компанияси Ўзбекистонда лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда

O‘zbekiston

Франциянинг Voltalia компанияси Ўзбекистон ҳудудида қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича қатор йирик лойиҳаларни амалга ошириш ниятида эканини маълум қилди. Компания 3,1 ГВт дан ортиқ ишга туширилган ва қурилаётган энергия объектларини ўз зиммасига олган.

Олти ойда иссиқлик энергияси импорт ҳажми 9,3 млн долларга қисқартирилиб, режа 122 фоизга бажарилди

O‘zbekiston

«Иссиқлик электр станцияси»АЖ 2024 йилнинг биринчи ярмидаги фаолияти якунлари ҳақида ҳисобот берди. Бу даврда 17 млрд киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилди.

Ўзбекистон ва АҚШ транспорт инфратузилмаси, геология ва рақамлаштиришни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни муҳокама қилди

O‘zbekiston

Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири АҚШнинг Глобал инфратузилма ва инвестициялар бўйича ҳамкорликнинг махсус координатори вазифасини вақтинчалик бажарувчиси билан учрашди.

250 дан ортиқ афғонистонлик тадбиркорлар қўшма бизнес-форумда иштирок этиш учун Ўзбекистонга келди

O‘zbekiston

Қўшма бизнес-форумда иштирок этиш учун 250 дан ортиқ афғонистонлик тадбиркорлар Ўзбекистонга келди. Ўзбекистон иинвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Афғонистон саноат ва савдо вазири вазифасини бажарувчи Нуриддин Азизий билан учрашди.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.