Mavzuga oid materiallar: мактаб ўқувчилари

Бухорода болалар ўлимига сабабчи бўлган автобус ҳайдовчисига ҳукм эълон қилинди

O‘zbekiston

2024 йил март ойида Бухоро вилоятининг Когон туманида автобус ҳайдовчиси мактаб ўқувчиларини театрга олиб кетаётган эди. Белгиланган манзилга кетаётганда болалар тушган автобусга бетонқорғич урилиб, транспорт воситасини ағдариб юборган. Икки бола ҳалок бўлди. Ҳайдовчига нисбатан суд ҳукми чиқарилиб, моддий ва маънавий товон тўлаш мажбурияти юклатилган.

ОАВ: Пойтахтдаги мактаблардан бирида ўқувчилар дарсга мушукча олиб келишди: ўқитувчи уни иккинчи қаватдан улоқтириб юборди

O‘zbekiston

«Мушуккент» лойиҳасида Тошкентдаги 62 мактабда ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлингани ҳақида хабар берилган. Гувоҳларнинг айтишича, мактаб ўқувчилари кўчадан териб олинган мушукчани хонага олиб келишган. Таъкидланишича, ўқитувчи ҳайвонни иккинчи қават деразасидан улоқтирган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза ёзилган, ўқитувчи камералардан олинган ёзувларни тақдим этишдан бош тортган.

Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари ва боғча тарбияланувчиларидан тижорат рекламалари учун фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

O‘zbekiston

Сурхондарё ва Наманган вилоятларида мактаб ўқувчилари ва боғча тарбияланувчиларидан тижорат рекламалари учун фойдаланилгани маълум бўлди. Ҳозирги вақтда барча ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларига бундай ҳолатларнинг олдини олиш чораларини кўриш вазифаси юкланган.

Тошкент вилоятида ўқувчилар мактабда фильтрланмаган сувдан заҳарланиб шифохонага ётқизилди

O‘zbekiston

Олмалиқ шаҳрида ўқувчилар фильтрланмаган сувдан оммавий заҳарланиб, ўткир ичак касаллигига шубҳа билан юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. СЭҚ кимёвий таҳлил учун сув, озиқ-овқат ва бошқа материаллардан намуналар олди. Прокуратура ҳолатни ўрганишни бошлади.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.