Тошкент шаҳри ҳокими дренаж тизимини яхшилаш учун 6 млрд сўм ажратди

O‘zbekiston

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов ёғингарчилик пайтида муаммоларга дуч келаётган ва кучли ёмғирлар пайтида шаҳарни сув босишига олиб келаётган шаҳарнинг дренаж тизими учун 6 млрд сўм ажратишни буюрди. 2023 йилда Умурзоқов аҳолини дренаж тизимининг аянчли ҳолатида айблаб, «бинолар қурилиши жараёнида 20-30% дренажларни фуқароларнинг ўзи ёпганини» айтган эди.

Фото: Пресс-служба хокимията Ташкента

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов шаҳар дренаж тизимини яхшилаш учун 6 миллиард сўм ажратиш бўйича топшириқ берди.

Қайд этилишича, маблағлар шаҳар инфратузилмасининг энг долзарб муаммоларидан бирини ҳал қилишга йўналтирилади.

Пойтахт ҳокимлиги раҳбари томонидан имзоланган фармойишда, шунингдек, жорий йилнинг 13 март куни халқ депутатлари шаҳар кенгаши қарори билан ушбу мақсадлар учун 20,4 миллиард сўм ажратилганлиги қайд этилган.

2023 йил апрель ойида Тошкент шаҳрининг ирригация-дренаж тизимини таъмирлаш учун 700 миллион сўм ажратилди. Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов вазиятга изоҳ берар экан, ўша йили «чой тадбирлари» учун ажратилган 10 миллиард сўмни дренаж тизимига ажратилган маблағ миқдори билан таққослади.

Ўшанда кейинги ойлардаги каби дренаж тизими билан боғлиқ муаммолар кузатилган. Ёмғирнинг кучайиши шаҳарни сув босишига олиб келди. Пойтахт ҳокими бу масалада аҳолини айблади.

Шавкат Умирзоқов шаҳар дренаж тизимини тиклаш, шунингдек, қонун бузилишига йўл қўйган шахсларни жавобгарликка тортиш масаласи муҳокама қилинаётганини маълум қилди.

«Айбдорларни ўзимизникидан қидирайлик, 20-30 фоиз дренажларни қурилиш жараёнида фуқароларнинг ўзи беркитган. Биз буни ўргандик, аллақачон аниқладик», — дея Умурзоқовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz.

Пойтахт раҳбари тошқинлар «қурилиш маданиятига риоя қилмай уй қураётган» аҳоли туфайли содир бўлганини таъкидлаган.

«Халқимиз қурилиш маданиятига риоя қилган ҳолда қуриши керак, ер остидан ўтаётган нарсаларни ёпиб қўйиш керак эмас-ку, ахир. Бу масалада ҳам тадбиркорлар, ҳам оддий аҳоли сонини аниқлаб, маълум қиламиз», — деган эди ҳоким (ўша пайтда ҳоким вазифасини бажарувчи).

Mavzuga oid materiallar