O‘zbekiston

Самарқандда президентни ҳақоратлаган эркак руҳий касалликлар шифонохасига ётқизилди

Самарқанд вилоятида бир эркак ижтимоий тармоқлар орқали президентни ҳақоратлаган, шунингдек, ватандошларини конституциявий тузумни бузишга чақирган. Бундан ташқари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари унинг телефонидан экстремистик материалларни топган. Суд айбланувчига учта модда бўйича ҳукм чиқарди, бироқ эркак параноид шизофрения билан оғригани маълум бўлди.

Иссиқ ва ёмғирли: 16 июлдаги об-ҳаво ҳақида

16 июль куни Ўзбекистонда иссиқ июль учун ноодатий об-ҳаво кутилмоқда. Тошкентда кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ҳаво 35° гача исийди.

Давлат мигрантлар оилаларига пул тўлаши мумкин

Ўзбекистонда боқувчиси ишлашга кетган оилаларга бир марталик ёрдам тўлашни жорий этиш таклиф этилди. Лойиҳа аллақачон муҳокамага тақдим этилган. Оилаларга 680 минг сўм тўлаш таклиф қилинмоқда.

«Эрига қасдлашиб»: Самарқандда аёл уч ёшли қизини сотмоқчи бўлди

Самарқанд вилоятида 34 ёшли аёл ўз қизини 150 млн сўм ҳамда 5 минг долларга сотмоқчи бўлди. Судда айбланувчи боладан ажрамоқчи эмаслигини, бироқ шу сабаб эри билан жанжаллашганини айтди. Айбланувчи ўз айбига қисман иқрор бўлди ва 6 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Мирзиёев Малайзия бош вазири билан суҳбатлашди: улар нималарни муҳокама қилди?

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим Ўзбекистон–Малайзия ҳамкорлигини янада ривожлантириш ҳамда бош вазирнинг 2024 йил май ойида Тошкентга ташрифи бўйича келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

40 даражали жазирама ҳафта ўрталарида қайтади

Ўзгидромет иш ҳафтаси учун об-ҳаво маълумоти билан бўлишди. Биринчи кунларда ҳаво ҳарорати 32-35 даражагача сақланиб, ҳафта охирига келиб 40 даражагача кўтарилади. Тошкент шаҳрида 15 июлдан 16 июлга ўтар кечаси ва 16 июль куни эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.

UzAuto қариндошлар ўртасида миллиардлик тендер «ўйнади»

«UzAuto Motors» АЖ автомобилларнинг олд эшиклари учун бутловчи қисмларни харид қилиш бўйича тендер ўтказди. Танловда фақат бир-бирига боғлиқ бўлган иккита компания иштирок этди. Баъзи маълумотларга кўра, компаниялар эгалари ота ва ўғилдир. Ваколатли идоралар ҳозирча вазиятга изоҳ бермаган.

Ўзбекистонда оилавий бизнеслар сони камаймоқда

Ҳисоб-китобларга кўра, 2024 йилнинг январидан июнига қадар Ўзбекистонда оилавий тадбиркорлик субъектлари сони камайган. Ҳаммаси бўлиб уларнинг сони 40 мингдан ошди. Йил давомида субъектлар деярли 7% га камайди.

Сурхондарёда яшовчи эркак камёб сиртлонни ўлдиргани билан «мақтанди»: иш прокуратурага ўтказилди

Ижтимоий тармоқларда сурхондарёлик эркак йўл-йўл сиртлоннинг осилган жасади ёнида суратга тушган сурат тарқалди. Экология бошқармаси инспекторлари ҳодиса 2023 йил бошида содир бўлганини аниқлади. Уйдан ҳайвон қолдиқлари топилган. Ҳолат оқибатида табиатга 1 млрд 60 минг сўм миқдорида зарар етказилган.

Ўзбекистон ва АҚШ транспорт инфратузилмаси, геология ва рақамлаштиришни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни муҳокама қилди

Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири АҚШнинг Глобал инфратузилма ва инвестициялар бўйича ҳамкорликнинг махсус координатори вазифасини вақтинчалик бажарувчиси билан учрашди.

Korzinka супермаркетлар тармоғига нисбатан иш очилди

«Англеси Фуд» МЧЖга (Korzinka тармоғи) «Реклама тўғрисида»ги қонунни бузгани учун иш очилди. Рақобат қўмитасига кўра, Korzinka энг паст деб кўрсатган нархлар бошқа супермаркетлар ва деҳқон бозорларидаги нархлардан фарқ қилмайди.

Давлат улушига эга бўлган 10 та энг йирик солиқ тўловчилар номи маълум бўлди

Ўзбекистоннинг 2 мингдан ортиқ йирик солиқ тўловчилари ғазнага 52 трлн сўмдан ортиқ маблағ киритди. Солиқ тўловчилар рейтингида Навоий ва Олмалиқ кон комбинатлари етакчилик қилишда давом этмоқда.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.