Лондонда Ўзбекистоннинг ҳалол маҳсулотларни оммалаштириш ва зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича музокаралар бўлиб ўтди.
Британия ислом савдо уюшмаси кўргазмалар, йирик зиёрат туризми тадбирлари ва ҳалол туризм фестивалларини ташкил этувчи нотижорат ташкилотдир.
Суҳбат давомида Эман Мустафа уюшма томонидан ташкил этиладиган йирик кўргазмаларда Ўзбекистон компанияларининг (ҳалол маҳсулот ишлаб чиқарувчи ҳамда сайёҳлик) ҳам иштирокини таъминлаш икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларга ижобий таъсир этиши ҳақида таъкидлаб ўтди.
Ўзбекистонда кейинги йилларда туризм соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан зиёрат туризми учун сайёҳларга яратилган шарт-шароитлар, меҳмонхоналар, ҳалол бренди ресторанлари, Самарқанд боқий шаҳар мажмуаси ҳамда халқ ҳунармандчилиги намуналари намойиш этилди.
Учрашув якунида Буюк Британия мусулмон жамоатчилигига Ўзбекистон туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, ҳамкорликда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш ҳамда Британиядаги ҳалол туризм фестивалларида мамлакатимиз тур компаниялари иштирокини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.
Лондонда Ўзбекистоннинг ҳалол маҳсулотлари ва зиёрат туризмини оммалаштириш масалалари муҳокама қилинди
Ўзбекистон элчихонасида Британия ислом савдо уюшмаси (British Islamic Trade Association) ижрочи директори Эман Мустафа билан учрашув ўтказилди.