«Агар Корея ярим оролида уруш бошланса, Корея Республикаси ишғол қилиниши, бўйсуниши ва мамлакатга қайтарилиши ҳақидаги позицияни акс эттириш муҳим, деб ҳисоблайман», — дея Кимнинг сўзларини келтиради агентлик.
У, шунингдек, «Корея Республикасининг биринчи рақамли доимий душман давлат» имиджини сақлаб қолиш учун таълим соҳасидаги саъй-ҳаракатларни кучайтиришни буюрди. Бундан ташқари, Ким «Шимол ва Жанубда бир миллатнинг мавжудлигини чалғитувчи» «қолдиқ сўзлардан» воз кечиш зарурлигини таъкидлади.