Унда Ўзбекистон ва Испания ўртасидаги савдо-иқтисодий, молиявий ва сармоявий ҳамкорликнинг ҳолати, саноат ускуналарини ишлаб чиқариш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, сув-энергетика ва экология соҳаларидаги ўзаро алоқаларнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.
Музокаралар якунида Испаниянинг «SERCOBE» билан яқин ва амалий ҳамкорликни фаоллаштириш, ассоциация аъзолари учун Ўзбекистон томони билан қишлоқ ва сув хўжалиги, энергетика ва экология соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича мавжуд имкониятлар ҳақида қатор тақдимот ва давра суҳбатлари ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди.
Испаниянинг «SERCOBE» саноат ускуналари ишлаб чиқарувчилари миллий ассоциацияси 1964 йилда ташкил этилган. Ассоциация 130 дан ортиқ корхона ва саноат гуруҳларини, 4 та тармоқ бирлашмаларини бирлаштиради. Улар, ўз навбатида, саноат асбоб-ускуналарини лойиҳалаш, ишлаб чиқариш, уларга хизмат кўрсатиш ва йиғиш соҳасида фаолият юритувчи 400 дан ортиқ корхоналарни ўз ичига олади.
Ўзбекистон ва Испания қишлоқ хўжалиги ҳамда гидроэнергетика соҳасида ҳамкорликни йўлга қўяди
Ўзбекистон элчиси Фаррух Турсунов Испаниянинг «SERCOBE» саноат ускуналари ишлаб чиқарувчилари миллий ассоциацияси Шарқий Европа ва МДҲ давлатлари билан ҳамкорлик бўйича директори Эктор Родригес билан учрашди.