Республиканинг шарқий ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳаво ҳарорати кундузи 5-10° илиқдан, шимолда 3° совуқ-2° илиқдан юқори бўлмайди.
Эртага фақат Фарғона водийси вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик сақланиб туради. Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Кўпчилик ҳудудларда ҳаво ҳарорати кечаси 0-5° совуққача пасаяди, кундузи 3-8° илиқни, шимолда кечаси 8-13о совуқни, кундузи 0-5° илиқни ташкил этади.
Якшанба куни мамлакатимиз ҳудудида очиқ ва қуёшли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кечаси 0-5о совуқ атрофида бўлиши сақланиб туради, кундузи 7-10° илиққача кўтарилади, республика шимолида кечаси 5-10° совуққача, кундузи 2-7° илиққача бўлади.
20-21 январда шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.
Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида ушбу кунларда қор кўчиши хавфи бор.
Пойтахтда: бугун вақти-вақти билан бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кундузи 5-7° илиқдан юқори бўлмайди.
Дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқий йўналишдаги шамол тезлиги 3-8 м/с атрофида бўлади. Кечаси ҳаво ҳарорати 1-3° совуққача пасаяди, кундузи 4-7° илиқ атрофида бўлади.
Ўзбекистонликларни дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кутмоқда?
Бугун Ўзбекистон ҳудудига нам ва нисбатан совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, республиканинг шарқий ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади. Якшанба куни ҳарорат кўтарилиши айтилган.