Бу борада ҳеч нарса қилиб бўлмайди, фақат мослашиш керак. Инвестицион жозибадор ҳудудлар учун бу муаммо ривожланиш йўлидаги катта тўсиқ ҳисобланади, — деди у Татаристон Инвестицияларни ривожлантириш агентлиги йиғилишида.
Зубаревич буни Россия аҳолиси демографик тузилишининг ўзига хос хусусиятлари билан изоҳлади.
Улар меҳнат бозорига 20 ёшда кирмоқда, бу жуда камчилик авлод. Уларнинг сони 35–38 ёшдагиларга қараганда уч баробар кам. Аёллар энди туғмай қўйди. Сизга ишчи кучи керак, аммо у йўқ, — деб таъкидлади у.
Иқтисодчи мутасаддиларга «Ўзбекистонга эътибор қаратишни» таклиф қилди.
Қандайдир кўргазма зали ташкил қилманг, улар бу сўзларни билмайди, лекин қўлидан иш келади. Тожикистондан кўра Ўзбекистон яхшироқ. Кадрлар сифати нуқтаи назаридан, — деди Зубаревич.
Шу билан бирга, у чет элликлар оиласи билан келиши туфайли ижтимоий харажатлар ортиб бориши ҳақида огоҳлантирди.
Қисқаси, Россияда ишчи кучини топа олмайсиз. Кавказга бормасангиз ҳам бўлади — бу одамлар станок олдида турмайди. Ўзбеклар эса бир нечта заводларни, жумладан, кореяликларникини ташкил қилишди. Ва бу Тошкент яқинида, Фарғона водийсида иш берди. Шунинг учун ўзбек тилини ўрганинг, бу сиз учун осон, — деди иқтисодчи Татаристон расмийларига.