Республика бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ҳарорати кундузи 9-12° илиққача исийди.
23-24 январь кунлари илиқ ҳаво кириб келиши давом этади, республика ҳудудининг катта қисмида қуёшли ва очиқ ҳаво кузатилади.
24 январда республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Волга бўйи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
Республика ҳудудининг катта қисмида 23-24 январь кунлари ҳарорат кечалари 2-5° илиққача, кундуз кунлари 12-15° илиққача кўтарилади, шимолий ҳудудларда эса 24 январда кундузги ҳарорат 2-7° совуққача пасаяди.
25 январда нам ва совуқ ҳаво массалари мамлакатимизнинг барча ҳудудларини қамраб олади, республика бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳарорат кундузи 4-9° илиққача пасаяди, шимолий ҳудудларда кечаси 6-11° совуқни ташкил этади, кундузи 2-7° совуқдан ошмайди.
26 январда республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли сақланиб туради, шимоли-ғарбий ҳудудларда эса ёғингарчилик тўхтайди. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 3-8° илиқ, шимолда кечаси 6-11° совуқ, кундузи 0-5° совуқ атрофида бўлади.
Тошкент шаҳрида: бугун қуёшли ва очиқ ҳаво бўлиши кузатилади. Шарқий йўналишдаги шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кундузи 10-12° илиқни ташкил этади.
23-24 январь кунлари пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Эртага кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқий йўналишдаги шамол тезлиги 3-8 м/с бўлади. Ҳаво ҳарорати 23 январда кечаси 0-2° илиқ атрофида бўлади, 24 январда кечаси 3-5° илиққача кўтарилади, кундузи 23-24 январда ҳарорат 12-14° илиқ атрофида бўлади.
25 январда пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-7° илиққача кўтарилади, кундузи 7-9° илиққача пасаяди.
Қачон совуқ бўлиши кутилмоқда? — ҳафталик прогноз
Душанба куни Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон ҳудудидан илиқ ҳаво массалари кириб келиши бошланди. Ҳафтанинг иккинчи ярмида республика бўйлаб ёмғир қайтади.