Одам савдосида айбланган аёллар Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди

O‘zbekiston

24 январь куни одам савдоси билан шуғуллангани учун Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувга берилган икки нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олиниб, Туркиядан депортация қилинди.

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консуллиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2018 йилдан буён қидирувда бўлган 38 ёшли фуқаро Дилноза Умарова, шунингдек, 2017 йилдан буён қидирувда бўлган 41 ёшли Мавлудахон Улмасовалар қўлга олинган. Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари доирасида 10 январь куни Истанбул шаҳрида фуқаролар қўлга олинди.

Ушбу аёлларнинг хатти-ҳаракатларидан жабрланган фуқаролардан Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консуллигига ёки Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиш сўралади.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.