Тиббиёт олийгоҳларининг 200 нафар битирувчиси хорижда ўқитилади

O‘zbekiston

Ўзбекистон президенти қарорига кўра, 2024–2025 ўқув йилидан тиббиёт ОТМнинг 200 нафар битирувчиси магистратура ва клиник ординатура дастурлари асосида етакчи хорижий ОТМ ва марказларда ўқитилади.

Ўзбекистон Президентининг қарори билан 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб:

  • тиббиёт ОТМнинг 200 нафар битирувчиси магистратура ва клиник ординатура дастурлари асосида етакчи хорижий ОТМ ва марказларда ўқитилади;

  • тиббиёт ОТМнинг битирувчи курс талабаларида оилавий шифокор учун талаб этиладиган клиник кўникмаларни шакллантириш мақсадида кўп тармоқли тиббиёт ташкилотларида иш ҳақи тўланадиган интернатура ташкил этилади;

  • Тошкент тиббиёт академиясининг таълим дастурлари халқаро аккредитациядан ўтказилади;

  • тиббиёт йўналишидаги ОТМ талабаларининг билимлари икки босқичли баҳолаш тизими асосида баҳоланади.


Қуйидаги магистрлик йўналишлари жорий этилади ҳамда ҳар йили камида 150 нафар мутахассисларни давлат буюртмаси асосида тайёрлаш чоралари кўрилади:

  • «Жамоат саломатлигини ташкил этиш ва бошқариш» (Public Health and Healthcare Management);

  • «Жамоат саломатлиги: эпидемиология ва маълумотлар таҳлили» (Public Health: Epidemiology and data science/data analytics);

  • «Жамоат саломатлиги: овқатланиш» (Public Health: Nutrition);

  • «Профилактик тиббиёт» (Preventive Medicine);

  • «Жисмоний фаоллик ва реабилитация» (Physical Activity and Rehabilitation).

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.