Қозоғистон орқали Ўзбекистонга 550 минг тонна Россия нефти етказиб берилади

Янгиликлар

2024 йилда Россия нефтини Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга транзит қилиш ҳажми режалаштирилган 500 минг тоннадан 550 минг тоннагача ошади.

Бу ҳақда «KazTransOil» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Қозоғистон Энергетика вазирлиги томонидан тасдиқланган нефть етказиб бериш жадвалига мувофиқ, январь ойида «KazTransOil» АЖ Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга 25 минг тонна Россия нефтини етказиб беришни таъминлайди.

Қайд этилишича, Россия нефтини Ўзбекистонга «KazTransOil» АК магистраль нефть қувурлари тизими орқали ҳайдаш 2017 йилда бошланган.

Ўтган йили компания Ўзбекистонга 154,3 минг тонна Россия нефтини етказиб берган.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.