Блогер сенаторларни орган ходимларини тасвирга олишни тақиқловчи қонунни лобби қилишда айблади

O‘zbekiston

Аввалроқ Ўзбекистонда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини обрўсизлантириш ёки ҳақорат қилиш мақсадида уларнинг фаолиятига оид сурат ва видеоларни интернетда чоп этганлик учун жазолаш таклиф қилган эди. Сенат қўмитаси бу тажриба мавжуд бўлмаган хорижий давлатлардан мисоллар келтирди.

Аввалроқ Ўзбекистонда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини обрўсизлантириш ёки ҳақорат қилиш мақсадида уларнинг фаолиятига оид сурат ва видеоларни интернетда чоп этганлик учун жазо қўллаш таклиф қилган эди. Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда хорижий, хусусан, Буюк Британия, Германия ва Франция тажрибаси ўрганилганини таъкидлаган.
Масалан, Буюк Британияда кўчаларда ёки биноларида хизмат вазифаларини бажараётган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларини уларнинг розилигисиз суратга олишни тақиқловчи норма мамлакат парламенти томонидан 2000 йилда тасдиқланган. Мазкур нормага кўра хизмат вазифаларини бажараётган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимини унинг розилигисиз камера, видеокамера ёки мобиль телефон орқали тасвирга олган ёки тасвирга олишга уринган шахс ҳибсга олиниши ва кейинчалик 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Германияда полиция ходимларини суратга олиш тақиқланган эмас, бироқ ушбу фотосуратлар ёки видеоларни ижтимоий тармоқлар ва Интернетга жойлаштириш тақиқланган.

Францияда бир ва бошқа операциялар давомида полиция ходимлари ёки жандармларнинг шахсини идентификация қилишга ёрдам берадиган тасвирларни тарқатиш бир йиллик қамоқ ва 45 минг евро жарима билан жазоланади.

BBC Ўзбек хизмати Буюк Британия, Германия ва Франция бўйича маълумотлар нотўғри эканини маълум қилди. Видеога блогер Хушнудбек Худойбердиев изоҳ берди.
Буюк Британияда полицияни бемалол тасвирга олиш мумкин, бунга тақиқ йўқ. Ҳаттоки бу Лондон полициясининг сайтида ёзиб қўйилган. Фақат биттагина ҳолатда, яъни терроризм хавфи мавжуд бўлсагина, террорчи дея шубҳа қилинган шахсдан тасвирга олишни тўхтатишни сўрашлари мумкин. Лекин кейинчалик у одам террорчи бўлиб чиқмаса, унда шубҳа қилган ва тасвирга олишни тўхтатган полициячининг ўзи жавобгарликка тортилади, — деб ёзади у.

Франция ҳақидаги маълумот ҳам мутлақо нотўғри экан. Аниқроғи Францияда полицияни тасвирга олишни тақиқловчи қонун қабул қилишган, лекин ўша йилнинг ўзидаёқ Франция Конституциявий суди ушбу қонунни Конституцияга зид дея топиб, уни бекор қилган экан, — дейди Худойбердиев.
Германия ҳақидаги маълумот ҳам ноаниқ экан. Яъни ҳақиқатдан Германияда бошқа шахсларнинг тасвирини Интернетда тарқатиш мумкин эмас, аммо бу касбидан, лавозимидан, кимлигидан қатъи назар барча аҳоли учун тааллуқли қонун. Айнан орган ходимлари учун алоҳида ҳеч қанақа модда йўқ. Лекин агар полиция қонун бузаётган бўлса, унда бу ҳолатни тасвирга олиб, тарқтишга рухсат берилган экан, чунки жамоат манфаати шахсий ҳуқуқлардан устун қўйилади, — дейди у.

Блогер «ёлғонга асосланган» қонунни тасдиқламасликка чақирди.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.