26 январь куни Марғилон шаҳридаги «Ватан» маҳалласидаги кўп қаватли уйининг 4-қаватидаги хонадондан 6 нафар фуқаро — 1967 ва 1970 йилларда туғилган эр-хотин, 1994 йилда туғилган қизи ва2017, 2019, 2021 йилларда туғилган невараларининг жасади топилди.
Воқеа жойи кўздан кечирилганда, марҳумлар яшаган хонадон уч хонадан иборат бўлгани маълум бўлди. Ёпиқ балконга чет элда ишлаб чиқарилган «Vaillant» сув иситиш қозони ўрнатилган, дудбўрон эса қўлбола усулда полиетилендан ясалган. Полиетиленни қизиши оқибатида мўрида тешик пайдо бўлган ва хонадонда карбонат ангидрид гази тўплана бошлаган.
Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, уларнинг ўлимига ис газидан ўткир заҳарланиш ва ўткир кардиореспиратор етишмовчилик сабаб бўлган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Марғилонда бир оиланинг олти нафар аъзоси газдан заҳарланди
Марғилонда бир оиланинг олти аъзоси ҳалок бўлди. Уларнинг жасадлари 26 январь куни топилган. Дастлабки маълумотларга кўра, оила ис газидан заҳарланган.