«Ўғрилик маскани»: Халқ банкининг яна бир иш бошқарувчиси миллиардларни ўғрилади

O‘zbekiston

Халқ банки Косон тумани филиалининг собиқ иш бошқарувчиси сохта тезкор тадбир ниқоби остида катта миқдордаги маблағни ўғирлаганликда айбланмоқда.

Маълумотларга кўра, у 9 августда ишдан олинган, аммо филиал бош ҳисобчиси ва касса мудири билан олдиндан тил бириктириб, 17 август куни касса омборига биргаликда киришган.

Улар гўёки департаментнинг Косонсой тумани бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилаётганини, тадбирда фойдаланиш учун пул кераклигини айтишган. Шу тариқа касса омборидан 137 000 АҚШ доллари ва 1,2 млрд сўм пулни чиқим ордери расмийлаштирган ҳолда қўлга киритиб, пул маблағларидан ҳеч қандай тадбирда фойдаланмасдан, ишониб топширилган ёки уларнинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.

Жиноят ишлари бўйича Косонсой тумани судининг 2023 йил 18 августдаги ажримига асосан сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, 2023 йил 19 август куни у Қирғизистонда ушланиб, 2024 йил 16 январь куни Ўзбекистонга олиб келинган, 2024 йил 19 январь куни ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан К.Қ.В. 2023 йил 18 август куни Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди билан сиртдан айбланувчи тариқасида ишга жалб қилинган. 2024 йил 20 январдаги суд ажримига кўра, айбланувчига қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Олий суд матбуот хизмати раҳбари Азиз Обидовнинг таъкидлашича, ҳали суд жараёни якунланмаган.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.