Аргентинада ҳукуматнинг иқтисодий сиёсатига қарши норозилик намойишлари уюштирилмоқда
Буэнос-Айресдаги Конгресс биноси олдида турли касаба уюшмаларининг чақириғи билан тўпланган намойишчилар «омнибус қонуни»га қарши норозилик билдирди.
Аргентинада юзлаб намойишчилар президент Хавер Майлининг иқтисодий сиёсатига қарши норозилик билдириш учун кўчаларга чиқди.
Турли касаба уюшмалари томонидан чақирилган намойишчилар Буэнос-Айресдаги Конгресс биноси олдида тўпланиб, ҳукумат қабул қилмоқчи бўлган «омнибус қонуни»га қарши норозилик билдирди.
Полиция намойишчилар жойлашган ҳудудни ўраб олди, шунингдек, Конгресс атрофида хавфсизликни кучайтирди.
Касаба уюшмалари ҳукумат тежамкорлик сиёсатининг бир қисми сифатида иш ташлашлар ва ишчилар ҳуқуқларини бекор қилмоқчи, деб ҳисоблайди.
Вакиллар палатасида ҳукумат «зарурат ва шошилинчлик тўғрисида»ги қарор деб атайдиган омнибус қонунчилиги бўйича овоз бериш жараёни давом этмоқда.
Қонун лойиҳаси танқидчилари «омнибус қонуни» Аргентинада демократияга путур етказишини таъкидламоқда, деб ёзади BBC. Демак, таклифлардан бири президентга бир қатор масалалар, жумладан, иқтисодиёт ва хавфсизлик бўйича парламент билан маслаҳатлашмасдан қарор қабул қилиш имконини берувчи фавқулодда ваколатлар беради.
Майлининг таъкидлашича, агар мамлакат ботқоққа тушиб қолган иқтисодий инқироздан қутулишни истаса, «шок терапияси» керак. Аргентинада йиллик инфляция даражаси ҳозирда 211 фоизни ташкил этади, бу 30 йилдан ортиқ вақтдан бери энг юқори кўрсаткичдир, дея аниқлик киритади BBC.