Вилоят прокуратураси вазият юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, ижтимоий тармоқда Т.Алиеванинг онасининг Пахтачи туманидаги бозорга раис этиб тайинланган Г.А.нинг ҳибсга олинганидан норози бўлган видеомурожаати пайдо бўлган. Г.А. ва В.Н.лар, корхона ходимларига 113 миллион сўмдан ортиқ иш ҳақи тўламаган, лекин корхона штат жадвалида бўлмаган 8 нафар ходимга 13 миллион 781 минг сўм иш ҳақи ташлаб бериб, тасдиқланган штатлар жадвалига нисбатан ходимларга 24 миллион 594 минг сўмлик ойлик иш ҳақини ортиқча ҳисоблаб, ушбу пул маблағларини талон-торож қилган.
Бундан ташқари, улар терговда вилоят бозорлар ва савдо комплекслари уюшмаси томонидан берилган 68 миллион 250 минг сўмлик маҳсулотларни талон-торож қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Пахтачи тумани бўлими томонидан «Пахтачи деҳқон бозори» МЧЖ раҳбари Г.А. ва жамиятнинг бош ҳисобчиси В.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, 2 нафар гумонланувчига нисбатан суднинг ажрими билан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Мазкур жиноят иши бўйича Пахтачи тумани прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилиб, жиноят иши мазмунан кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Пахтачи туман судига юборилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича суд муҳокамаси олиб борилмоқда.
Самарқандда бозорқўм ҳибсга олинди
Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги бозор раҳбари қўлга олинди. Корхона раҳбарияти ўз ходимларига 113 миллиондан ортиқ пул тўламаган, бироқ у ерда ишламаган одамларга доимий равишда иш ҳақи тўлаб келинган.