Ўзбекистонда хусусий мактаблар ва боғчалар 2030 йилгача солиқлардан озод қилинди

O‘zbekiston

Нодавлат мактаблар ва боғчалар ижтимоий солиқдан ташқари барча турдаги солиқлар ва йиғимлардан озод қилинади. Имтиёз 2030 йил 1 январгача амал қилади.

Фото: Взгляд.uz

Нодавлат мактаблар ва боғчалар ижтимоий солиқдан ташқари барча турдаги солиқлар ва йиғимлардан озод қилинади. Бу ҳақдаги фармонни президент Шавкат Мирзиёев имзолади.

Имтиёз 2030 йил 1 январга қадар амал қилади. Чора хусусий секторнинг мактабгача ва умумий ўрта таълимни ривожлантиришга сармоя киритишга бўлган қизиқишини оширишга қаратилган.

Солиқ имтиёзлари мактабларда ишлаётган чет эллик ўқитувчи ва мутахассисларга татбиқ этилади. Бундан ташқари, хусусий таълим ташкилотларининг хорижий ходимларига ўқитувчилик визалари берилади. Илгари уларни фақат давлат таълим муассасалари ёки хорижий университетлар филиаллари ходимлари олиши мумкин эди.

2025 йил 1 январдан бошлаб чет эллик ўқитувчилар учун ишлаш рухсатномасини расмийлаштириш учун йиғим миқдори 11 млн сўмдан 375 минг сўмгача пасайтирилади.

Секторни қўллаб-қувватлашнинг яна бир чораси хусусий мактаблар ва боғчалар учун адабиётлар, компьютер, лаборатория ва ўқув ускуналарини импорт қилишда божхона божлари ва йиғимларидан озод қилиш бўлади. Агар бундай ускуналар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаса, имтиёз амал қилади.

Mavzuga oid materiallar