Илон Маск Bloomberg рейтингига кўра яна дунёнинг энг бой инсонлари рўйхатида биринчи ўринни эгаллаб, ўз бойлигини 348 миллиард долларга етказди.
Бу унинг мол-мулки 340,4 миллиард долларга баҳоланган 2021 йилдаги кўрсаткичидан ошиб кетган янги рекорддир.
Рейтингнинг иккинчи ва учинчи ўринларини Amazon асосчиси Джефф Безос 219 миллиард долларлик бойлик билан ҳамда Oracleʼнинг собиқ раҳбари Ларри Эллисон 206 миллиард долларлик бойлик билан эгаллади.
Маск, шунингдек, яқинда бўлиб ўтган президентлик сайловларида Дональд Трампни очиқчасига қўллаб-қувватлаган кам сонли америкалик миллиардерлардан бири бўлди.