COP29ʼда энг камбағал мамлакатлар учун иқлим чора-тадбирларини молиялаштиришни кўпайтиришга келишилди

Dunyo

COP29 иштирокчилари энг камбағал мамлакатлар учун иқлим дастурларини молиялаштиришни оширишга келишиб олдилар. 2035 йилга келиб, ёрдам ҳажми йилига 1,3 трлн долларни ташкил этиши лозим, шундан саноатлашган мамлакатлар камида 300 млрд доллар ажратишлари керак бўлади.

БМТнинг 29-Иқлим конференцияси (COP29) иштирокчилари энг камбағал мамлакатлар учун иқлим дастурларини молиялаштиришни кўпайтиришга келишди.

2035 йилга келиб давлат ва хусусий манбалардан келадиган ёрдамнинг умумий ҳажми йилига 1,3 триллион долларга етиши кутилмоқда, саноатлашган мамлакатлар эса ҳар йили камида 300 миллиард доллар ажратиш мажбуриятини олди.

Молиялаштириш ривожланаётган мамлакатларнинг иқлим ўзгаришларига мослашишига, жумладан қурғоқчилик, сув тошқинлари ва бўронларга қарши курашишга, шунингдек, глобал исиш оқибатларини юмшатиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга йўналтирилади.

Келишувга дарҳол эришилмади — ҳужжатнинг дастлабки версиясида таклиф қилинган молиявий қўллаб-қувватлаш ҳажмининг етарлилиги тўғрисидаги баҳслар туфайли конференцияни узайтиришга тўғри келди.

Mavzuga oid materiallar