ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғи тайинланди

O‘zbekiston

Рамазон Ахматхўжаевич Ашрапов Ички ишлар вазири ўринбосари — Тергов департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тегишли тайинлов президент Шавкат Мирзиёевнинг фармонида кўзда тутилган.

Ашрапов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари — Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Бунгача ИИВ Тергов департаменти бошлиғи лавозимини Яҳёжон Абдулҳақов эгаллаб келган. У январь ойида ўз лавозимини тарк этганди.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.