Оҳангарон ҳокими истеъфога чиқди

O‘zbekiston

Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳри ҳокими Акром Эшонқулов 6 февраль куни ўз хоҳиши билан истеъфога чиқишини маълум қилди. У ижтимоий тармоқлар орқали аҳолига мурожаатини эълон қилди.

Унинг мурожаати шаҳар ҳокимлигининг Telegram каналида эълон қилинган.

Акром Эшонқуловнинг айтишича, «ўтган давр мобайнида аҳоли билан ўтказган ҳар бир дақиқаси унинг ҳаётида ўчмас из қолдирган». У Ўзбекистон президентига узоқ вақт давомида «елкама-елка» ишлаш имконияти учун миннатдорлик билдирди.
Оҳангарон шаҳри менинг она шаҳримдек юрагимдан жой олди. Шаҳар равнақи йўлида нимага эришган бўлсам, барчасида сизларнинг меҳнатингиз беқиёс, — деди собиқ ҳоким.

Шунингдек, у иш пайтида хафа қилинган ҳар бир инсондан кечирим сўради.
Хайр Оҳангарон шаҳрим. Хайр жонажон шаҳрим, — деб ёзади Акром Эшонқулов.

Акром Эшонқулов ушбу лавозимда 2020 йилнинг 4 июнидан буён ишлаб келаётганди.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.