Тошкентда фуқаро ўз уйида Қизил китобга киритилган лайлакни сақлагани аниқланди

O‘zbekiston

Тошкент шаҳри Олмазор туманида экология бошқармаси инспекторлари навбатдаги назорат тадбирида «Гуручариқ» маҳалласида яшовчи фуқаро «Қизил китоб»га киритилган иккита Туркистон оқ лайлакларини боқаётганини аниқлади.

Маълумотларга кўра, Сирдарёдан бўлган фуқаро Б.А. ўтган йил ёзида қанотлари шикастланган қушларни топиб, уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатган.

Фуқарога ёввойи ҳайвонларни, жумладан, «Қизил китоб»га киритилган ҳайвонларни сақлаш қонунга хилоф экани ҳақида тушунтириш берилди. Шундан сўнг оқ лайлаклар табиатга қўйиб юборилди.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.