Татаристон авиакомпанияси Қозондан Тошкент ва Бухорога парвозларни амалга оширади
Татаристоннинг UVT AERO авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозлар дастурини кенгайтириб, Тошкент ва Бухорога янги йўналишлар яратишни режалаштирмоқда.
Татаристоннинг UVT AERO авиакомпанияси Қозондан Тошкент ва Бухорога тўғридан-тўғри рейсларни очишни режалаштирмоқда, деб ёзади «ТАСС».
Ҳозирда AERO Самарқандга мунтазам рейсларни амалга оширади ва авиакомпания Қозон-Самарқанд йўналиши бўйича самолётларнинг «яхши бандлигини» қайд этади, гарчи бу мавсумий йўналиш бўлса ҳам.
Эслатиб ўтамиз, UVT AERO авиакомпанияси 2023 йил 17 август куни Ўзбекистонга мунтазам рейсларни амалга оширишга рухсат олган эди. Қозон–Самарқанд–Қозон йўналиши бўйича парвозлар CRJ-200 самолётларида амалга оширилади.