Мадридда тоғ-кон ва мис саноатини ривожлантириш бўйича музокаралар ўтказилди

O‘zbekiston

Ўзбекистон элчиси Фаррух Турсунов Мадрид шаҳрида халқаро консультант Франсиско Игуалада билан учрашув ўтказди.

Франсиско Игуалада узоқ вақт давомида Ўзбекистоннинг турли давлат идоралари билан тоғ-кон саноатини ривожлантириш масалаларида ҳамкорлик қилиб келмоқда. Икки йил давомида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг хорижий инвесторларни жалб қилиш бўйича маслаҳатчиси, ҳозирда Ўзбекистон мис саноати кластерининг геология фанлари ва минерал ресурсларни бошқариш бўйича маслаҳатчиси сифатида ишламоқда.

Учрашув давомида Франсиско Игуалада Ўзбекистон мис саноати катта салоҳиятга эга эканлиги, шунингдек, ураннинг катта захиралари туфайли мамлакат хорижий инвесторларда катта қизиқиш уйғотаётгани ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Суҳбат якунида Ўзбекистонда тоғ-кон ва мис саноатини ривожлантириш ҳамда икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича келишувга эришилди.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.