Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомда умумий ўрта таълим мактабларида 1-синф ўқувчиларига қўшимча таътил белгиланиши назарда тутилган, деб хабар берди Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби Дилфуза Собирова.
Низомга кўра, февраль ойида 1-синф ўқувчилари учун қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.
Таътил даври мактаб педагогик кенгашнинг қарори асосида белгиланади.
Биринчи синф ўқувчилари бир ҳафталик таътилга чиқади
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги февраль ойида 1-синф ўқувчилари учун қўшимча бир ҳафталик таътил берилишини маълум қилди.