Ҳафта охирида Ўзбекистонда ҳаво иссиқ ва қуруқ бўлади

O‘zbekiston

Ўзгидромет маълумотларига кўра, жума ва дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйлаб қуруқ ва жуда иссиқ ҳаво сақланиб қолади.

Республика бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вати билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 9 февралда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 3-8о илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади. Бундай ҳарорат фони февраль ойи биринчи ўн кунлиги охири учун бўлган меъёрий қийматлардан 6-8° га кўп бўлди.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳарорат кўтарилиши ҳисобига қор кўчиши хавфи бор.

Пойтахтда бугун ва дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари 5-8° илиқ, кундуз кунлари 17-19° илиқ бўлади.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.