«Пойтахт» бизнес марказининг собиқ биносида кучли ёнғин содир бўлди. Тутунларнинг дастлабки фотосуратлари ва видеолари фойдаланувчилар томонидан Интернетда тарқалди. Бу маълумотни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати ҳам тасдиқлади.
Ўт ўчириш бўлимига ёнғин ҳақида хабар соат 11:40 да келиб тушган. Маълум бўлишича, Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани Шароф Рашидов кўчасида жойлашган бинода қурилиш материаллари ёниб кетган.
Воқеа жойига тўртта ўт ўчириш ва қутқарув гуруҳи етиб келиб, саккиз дақиқа ичида ёнғинни ўчирди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ёнғин сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
«Пойтахт» бизнес марказининг собиқ биносида ёнғин содир бўлди
Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Шароф Рашидов кўчасида жойлашган бинода қурилиш материаллари ёниб кетди. Тўртта ўт ўчириш ва қутқарув гуруҳи 8 дақиқада оловни назорат остига олган.