Энергетика вазирлиги: Бугун барча ёнилғи қуйиш шохобчалари очилади
7 мартдан бошлаб Ўзбекистондаги барча газ қуйиш шохобчалари узоқ муддатли чекловдан сўнг фаолиятини тиклайди. Эслатиб ўтамиз, метан газ қуйиш шохобчалари Бухоро вилоятида юқори вольтли электр узатиш линияларида содир бўлган авария туфайли ёпилган эди.
Газ қувурларида табиий газ босими меъёрга қайтиши муносабати билан 7 мартдан бошлаб Ўзбекистондаги барча газ қуйиш шохобчалари фаолиятини тиклайди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
17 февраль куни кучли шамол ва қор ёғиши оқибатида Бухоро вилоятидаги 110 кВ юқори вольтли «Л-Газли-1» ва «Л-Газли-2» электр узатиш линияларида фавқулодда тўхтаб қолгач, метан ёнилғи қуйиш шохобчалари ёпилганди.
Кейин «Газли» компрессор станциясидаги 8 та, «Учқир» станциясида 2 та газ насос агрегати ўчирилганди.
Бахтсиз ҳодиса муносабати билан АГКШлар фаолиятига «қисқа муддатли» чекловлар жорий этилган. Шу билан бирга, ёнилғи қуйиш шохобчаларига бензин етказиб беришни кўпайтириш режалари эълон қилинган.