Эслатиб ўтамиз, ўтган йили журнал ўзининг 100 йиллигини нишонлаган эди. Унга ўзбек романчилигининг отаси Абдулла Қодирий асос солган. Журналнинг 1923 йил 18 февралдаги биринчи сонида ҳам Қодирий шундай ёзган эди:
Бу «Муштум» зўрлиқ муштуми эмас, ҳақлиқ муштумидир; бу «Муштум»-золимлар муштуми эмас, мазлумлар муштумидир.
Блогер Мирзаёр Эркин TrollUz канали асосчиси Умид Гафуров билан бирга tirikchilik.uz платформаси орқали нашрга ёрдам бериш ниятида эканини маълум қилди.
Бир пайтлар бир неча юз минг тиражга эга бўлган журнал шу пайтгача жамиятдаги турли муаммо ва камчиликларни фелетон, комикс ва карикатуралар орқали танқид қилиб келган.
Ўзбекистонлик блогер Никита Макаренко ҳам бу ҳолатда четда турмай, уларнинг фаолияти тўхтатилганидан хавотир билдирди.
«Бундай лойиҳани амалга ошириш учун давлатдан маблағ ажратиш мумкин эди. Ёки бу жуда ноқулай бўлиб қолдими?», — деб ёзди у Telegramʼдаги каналида.
7 март куни «Муштум» журнали муҳаррирлари нашр фаолияти давом эттирилишини маълум қилди.
«Юзага келган келишмовчиликлар ҳамда иқтисодий муаммолар ижобий томонга ҳал этилди», — дейилади баёнотда.
Журнал уни қўллаб-қувватлаган ва ўз ёрдамини таклиф қилганларга миннатдорчилик билдирди.