Иштирокчилар билан маданият вазири, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон ва Татаристон халқ артисти Фаррух Зокиров, шунингдек, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Севара Назархон ва Тохир Содиқовлар ишлайди. Уларнинг вазифаси ўз ижрочилар жамоасини йиғиш ва финалда ғалаба қозониш учун номзодларни босқичма-босқич танлашдир.
«Бизда жуда кўп истеъдодлар бор. Лойиҳа оёққа тургунча имкон қадар унинг ёнида туриб, ҳеч кимга халақит бермасликка ҳаракат қиламиз», — деди Маданият вазирлиги раҳбари Озодбек Назарбеков.
Лойиҳа раҳбарларига келсак, уларга продюсерлик шартномалари, қўшиқларни студияда бепул ёзиб олиш ва мусиқий альбомларни чиқариш таклиф этилади.
«Овоз» лойиҳаси телевизион қўшиқ танловларининг замонавий форматидир. Ушбу форматдаги биринчи телекўрсатув 2010 йилда голландиялик продюсер Жон де Мол томонидан Голландия телевидениесида намойиш этилган. Кейинчалик у АҚШ, Германия, Буюк Британия, Хитой, Россия, Франция, Канада, Бельгия, Туркия, Австралия, Бразилия, Таиланд, Полша, Испания, Руминия, Жанубий Корея, Жанубий Африка, Украина ва бошқа мамлакатларда лицензия асосида амалга оширила бошланди.