Бунга мисол сифатида Худойбердиев Бухоронинг «Намозгоҳ» кўчасида саҳналаштирилган видео суратга олган блогер Холиқжон Самадовнинг қилмишлари ҳақида гапирди. Вайнер ўзининг Nexia машинасида икки дўстини босиб ўтмоқчи бўлган, улар эса сўнгги сонияда қутилиб қолган. У охири йўл белгисига бориб урилиб, уни ағдариб юборган. Самадов етти суткага ҳибсга олинган, унинг тўрт нафар ўртоғи ҳар бири беш суткадан қамоққа олинган.
«Йўл қоидаларини бузганлигини интернетда кўз-кўз қилаётган (у тез ҳайдаш бўладими, хавфсизлик камари тақмаслик ҳолати бўладими, фарқи йўқ) ҳар қандай шахсларга сўзсиз чора кўришни бошлаш керак. Одам ажратиб, кимнидир жазолаб, кимгадир кўз юмиш нотўғри», — дейди Хушнудбек.
Худойбердиев ижтимоий тармоқларда ҳуқуқбузарликни оммавий тарғиб қилганлик ва ўз бу билан мақтанганлик учун жазони қатъийлаштиришга чақирмоқда. Демак, хавфсизлик камарини тақмаганлик учун жарима шартли 1 сўм бўлса, интернетда хавфсизлик камарини тақмаган ҳолда видео тарқатган ҳайдовчи учун жарима миқдори бир неча баробар оширилиши керак.