Андижонда умумий қиймати 2 млрд сўмдан ортиқ электр энергияси ва газни ўғирлаш ҳолатлари фош этилди
Андижон вилоятида электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ бир қанча ҳолатлар аниқланди. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Департаментнинг Бўстон тумани бўлими томонидан «Ўз энергоинспекция» ҳудудий бошқармаси ходимлари билан ҳамкорлигида ўтказилган рейд тадбирида «А.Ф» МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар МЧЖ ишлаб чиқариш цехидаги электр ҳисоблаш ускунаси назорат муҳрни бузиб, электр энергиядан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 1,3 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган.
Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими ва «Ҳудудгаз Андижон» ГТФ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган рейд тадбирида «А.С.» НТМ масъул шахслари ва бошқалар «Дўстлик» МФЙ ҳудудидаги таълим муассасасини умумий фойдаланишдаги газ тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри улаб, жами 628,1 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Шу каби Хонобод шаҳар бўлими, ИИБ ва вилоят ЭТК ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда «Х.А.» МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар, МЧЖнинг савдо марказида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 406,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.