Метан учун максимал чакана нарх чегараси 1 июнгача узайтирилди

O‘zbekiston

1 апрелдан бошлаб газ қуйиш шохобчаларида метаннинг максимал чакана нархи 3350 сўм этиб белгиланди. Чакана нархларнинг максимал муддати 1 июнгача узайтирилди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан метан учун белгиланган энг юқори чакана нархнинг амал қилиш муддати узайтирилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2024 йилнинг 1 июнига қадар ёнилғи қуйиш шохобчаларида сотиладиган табиий газнинг максимал чакана нархи бир кубометр учун 3350 сўм этиб белгиланди.

Яъни 1 апрелда якунланиши керак бўлган максимал чакана нарх муддати кичик ўзгаришлар билан яна икки ой давомида амал қилади (аввалги нарх 3250 сўм эди).

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.