Россияда Ўзбекистон фуқароларини олиб кетаётган автобус ағдарилиб кетди

Dunyo

8 апрелга ўтар кечаси Россиянинг Самара вилоятида Ўзбекистон фуқароларини олиб кетаётган йўловчи автобуси ҳайдовчиси тезликни меъёрдан ошириб, бошқарувни йўқотиб, ағдарилиб кетди. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар бор, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

8 апрель куни тахминан соат 01:00 да Россиянинг Самара вилояти Кинелский туманида йўловчи автобуси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят йўл полицияси хабар берди.

Маълумотларга кўра, автобусда Ўзбекистон фуқаролари бўлган. «Урал-Муханово» автомобиль йўлининг 26-километрида автобус ҳайдовчиси белгиланган тезликни ошириб юборган ва оқибатда автобус йўлдан чиқиб кетган ва ағдарилиб кетган.

Автобуснинг икки йўловчиси воқеа жойида ҳалок бўлди, яна 10 га яқин йўловчи касалхонага ётқизилди.

Воқеа жойида тергов-тезкор гуруҳи, вилоят йўл инспекцияси раҳбарияти ва Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий бошқармаси ишламоқда.

Айни пайтда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳодисанинг барча ҳолатларини аниқламоқда.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.