Шавкат Мирзиёев Жиззахга ташриф буюради
Ўзбекистон президенти 8 апрель куни Жиззах вилоятига ташриф буюриб, у ерда амалга оширилаётган бир қатор лойиҳалар билан танишади, янги корхоналарни ишга туширишда иштирок этади.
Президент Жиззахда саноатнинг юқори технологик тармоқлари, қишлоқ хўжалиги ва бошқа йўналишларда амалга оширилаётган лойиҳалар, маҳаллаларда аҳоли даромадларини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишади.
Янги корхоналар қурилишига старт бериш, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларини муҳокама қилиш ҳам режалаштирилган.
Янги корхоналар қурилишига старт бериш, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларини муҳокама қилиш ҳам режалаштирилган.