Тошкент шаҳрида Рамазон ҳайити муносабати билан юк автомобиллари ҳаракати тўлиқ чекланади, деб хабар қилди пойтахт ИИБ матбуот хизмати.
Хавфсизлик чораси сифатида 9 апрель соат 17:00 дан 10 апрель 17:00 га қадар юк машиналарининг шаҳарга кириши ва ҳаракати тўлиқ чекланади.
Истисно — фавқулодда вазиятлар ва махсус транспорт воситалари.
Аввалроқ «Взгляд.uz» Ўзбекистонда Рамазон Ҳайити 10 апрель куни нишонланиши ҳақида ёзган эди.
