Рамазон ҳайити олдидан президент 400 дан ортиқ маҳкумларни афв этди
Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити арафасида жиноят содир этгани учун жазо ўтаётган 426 нафар шахсни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Жумладан, 135 нафар шахс жазони ўташдан тўлиқ, 200 нафар шахс шартли равишда жазони ўташдан озод этилди.
Бундан ташқари, 65 нафар маҳкумнинг жазо муддати қисқартирилди, 26 нафарининг жазоси енгилроқ жазога ўзгартирилди.
Афв этилганлар орасида 11 нафар хорижлик, 50 нафар аёл, 13 нафар 60 ёшдан ошган эркаклар, уч нафар вояга етмаганлар, шунингдек, тақиқланган ташкилотлар фаолиятига алоқадор беш нафар шахс бор. Улар қилган ишларидан чин дилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлини қатъий тутган.
Президент афв этилганларнинг ижтимоий мослашуви ва бандлигини таъминлашга кўмаклашиш бўйича кўрсатмалар берди.