Жангарилар бу қарорини ёш авлодга ғамхўрлик қилиш билан изоҳлаган.
«Ёшларимиз академик жиҳатдан заиф, аксарияти ўқиш ва ёзишни билмайди. Бу нарсаларга [ижтимоий тармоқлар] вақт ва пул сарфлаш компания учун фойдали, лекин миллат учун зарарли. Шу боис Facebookʼни чеклаш ва блокировка қилиш стратегияси ишлаб чиқилди», — деди вазирлик бошлиғи.
Вазир вазифасини бажарувчи бу стратегия нима эканини ва мамлакат расмийлари сайтни қачон блоклашни бошлашига аниқлик киритмади.
2024 йил февралида афғон Facebook аудиторияси 4,76 миллион кишига баҳоланган эди. Уларнинг аксарияти (2,16 миллион киши) 18 ёшдан 24 ёшгача бўлган ёшлардир.