Воқеа 22 апрель куни Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги Полвонлар маҳалласида содир бўлди, деб хабар қилди Бош прокуратура.
1975 йилда туғилган эркак рашк туфайли 1990 йилда туғилган хотини билан жанжаллашиб қолган. Ўзаро можаро натижасида эркак ошхона пичоғи билан унга бир неча марта пичоқ урган. Жабрланувчи олган жароҳатларидан вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи процессуал тартибида ушланди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.