Аввалроқ Сурхондарё вилояти ИИБ Денов тумани Дахон маҳалласида 16 апрель куни бедарак йўқолган 38 ёшли фуқаро ҳақида маълумот учун 10 млн сўм миқдорида пул мукофоти берилгани ҳақида хабар берган эдик. Маълумотларга кўра, эркак валюта айирбошлаш билан шуғулланган.
Жорий йилнинг 26 апрель куни Денов тумани, Нурли Манзил МСГ ҳудудидаги гумонланувчи яқинидаги турар-жой омборидан бедарак йўқолган 1986 йилда туғилган шахснинг жасади қотиллик белгилари билан кўмилган ҳолда топилган. Маълум бўлишича, қотил марҳумдан 40 миллион сўм пул олиб, уни талон-тарож қилган. Бу ҳақда «Взгляд.uz»га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Прокуратура ва ички ишлар органлари ходимларидан тузилган тезкор-тергов гуруҳи томонидан кўрилган зарур чора-тадбирлар натижасида гумонланувчи қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «г, и» бандлари (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.