Наманган вилоятида Lacetti русумли автомашинани бошқараётган 17 ёшли мактаб ўқувчиси икки нафар талабани уриб юборди, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.
Бахтсиз ҳодиса 20 апрель куни соат 18:40 да содир бўлган. 11-синф ўқувчиси тоғасининг машинасини қонунга хилоф равишда бошқарган.
«Тажрибасизлик туфайли ўқувчи бошқарувни йўқотиб қўйган ва машина қарама-қарши бўлакка чиқиб кетиб, йўл четида турган икки ўқувчини уриб юборган», — дейилади хабарда.
Оқибатда талабалардан бири енгил тан жароҳати олган, иккинчиси шифохонада вафот этган.
«Ўғлим одамларни босиб ўтгани ҳақидаги маълумотни эшитиб, ҳайратда қолдим. Бу машина акамники. У бу машинани бошқарганини билмасдим», — дейди ўқувчининг онаси.